2022 йилнинг 11 февраль куни ЎзР ФА илмий текшириш институтларига ташрифи уюштирилди
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ва ЎзР ФА Ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 18 январь куни қўшма қарори имзоланди.
Қўшма қарорга кура, 2022 йилнинг 11 февраль куни ЎзР ФА Ёш олимлар кенгаши ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ЎзР ФА Шарқшунослик, Зоология, Математика институтлари ва Ботаника Боғига ташрифи уюштирилди.