ЁШ ШАРҚШУНОСЛАРНИНГ
АКАДЕМИК УБАЙДУЛЛА КАРИМОВ НОМИДАГИ
ХV ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти 2018 йил 4 апрелда Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги ХV илмий-амалий конференциясини ўтказади. Институт маъмурияти шарқшуносликнинг турли соҳаларида илмий изланишлар олиб бораётган магистрантлар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ва кичик илмий ходимларни анжуманда иштирок этишга таклиф қилади.
Илмий маъруза тезислари (2-3 бет) шу йилнинг 20 мартига қадар қабул қилинади. Анжуман материалларини тезислар тўплами шаклида нашр этиш, шунингдек, энг яхши деб топилган маърузаларнинг мақола шакли Институтнинг “Мерос” илмий журналида чоп этилиши кўзда тутилган. Маъруза учун регламент
10 дақиқа.
Тезис матнларини расмийлаштириш талаблари:
Кечиктирилган ва талаблар бўйича тайёрланмаган тезислар қабул қилинмайди.
Тезис матнлари институт ЁОК котиби О. Мадалиевага топширилсин
(2-қават, 19-хона)
Манзилимиз:
100170. Тошкент ш.,
Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй,
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
Мурожаат учун:
Телефон: 262-54-61
E-mail: kayumova77@mail.ru