XXI аср интеллектуал ёшлар асри

 

2019 йилнинг 29 март куни ЎзР ФА Шаркшунослик институтида Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси хамкорлигида "XXI аср интеллектуал ёшлар асри" мавзусидаги илмий-амалий конференция булиб утди.

Конференция икки босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқич очилиш ва пленар (умумий) йиғилишдан иборат булди. Иккинчи босқичда илмий маърузалар тингланиб,  учта шўъбалар:

  1. “Физика-математика ва техника фанларининг долзарб муаммолари”,

  2. “Табиий фанларнинг долзарб муаммолари”,

  3. “Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари ҳақида мунозаралар ўтказилди.

«Энг яхши маъруза», «Энг яхши мақола», «Энг яхши инновацион ғоя» кўрсаткичлари бўйича танлаб олиндилар ва ЎзР ФА ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг диплом, сертификат, қимматбаҳо совғалари билан тақдирлардилар. 


 

Конференция сўнгида резолюция қабул қилинди