2021 йил 27 декабрь куни “Йилнинг энг яхши ёш олимлар кенгаши” танлови ўтказилди

Фанлар академияси тизимида 2021 йил 27 декабрь куни “Йилнинг энг яхши ёш олимлар кенгаши” танлови ўтказилди. Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми ва Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгашининг қўшма қарори асосида 2021 йил 27 декабрь куни “Йилнинг энг фаол ёш олимлар кенгаши” танлови ўтказилди.

Танлов натижаларига кура 

ЎзР ФА Материалшунослик институти - Гран при сохиби;

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти - 1-ўрин сохиби;

ЎзР ФА Зоология институти - 1-ўрин сохиби;

ЎзР ФА Ядро физикаси институти - 2-ўрин сохиби;

ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти - 3-ўрин сохиби бўлдилар