«Ёш олимлар ахборотномаси» – «Вестник молодых ученых» – «The Bulletin of Young Scientists» илмий-амалий ахборотномаси

МУҲТАРАМ ҲАМКАCБЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Ёш олимлар Кенгашининг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги «Ёш олимлар ахборотномаси» – «Вестник молодых ученых» – «The Bulletin of Young Scientists» илмий-амалий ахборотномаси ташкил этилган.

Ахборотномани чоп этишдан кўзланган мақсад: Ўзбекистон Республикасида фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, миллий истиқлол ғояси тарғиботи ва илмий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли ва салоҳиятли ёшларни излаб топиш ва уларни илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш орқали жамиятимизда соҳанинг етук профессионал кадрларини тайёрлашга эришиш.

Илмий мақолалар «Ёш олимлар ахборотномаси» – «Вестник молодых ученых» – «The Bulletin of Young Scientists» илмий-амалий ахборотномаси таҳририятига қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиб етказилиши лозим:

  1. Мақолалар илм-фан тармоғининг 3 йўналишида  ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади:

-Аниқ фанлар;

-Табиий фанлар;

-Ижтимоий-гуманитар фанлар.

  1. Мақолалар мамлакат тараққиётининг манфаатларига зид бўлмаган, долзарб мавзуларга қаратилган бўлиши, илмий-амалий талабларга жавоб бериши, тадқиқотчининг илмий изланишлари доирасида бўлиши, ҳамда таклиф ва мулоҳазалар берилиши лозим;

  2. Мақоланинг умумий ҳажми 9-10 бет хажмида.

  3. Roman New Timesва Arial 1,5 интервалда. Microsoft Word матн формати 14 pt (ёзма ва электрон вариантда) топширилади.

  4. Мант форматининг чегараси: тепадан – 2,5 см., пастдан – 2,5 см., чапдан -2,5 см., ўнгдан – 2,5.

  5. Мақоланинг тепа қисми ўнг бурчагида илмий йуналиш Удк___ракамлари кўйилади. Кейинги қаторнинг ўртасида мақоланинг номи бош ҳарфлар билан берилади.

  6. Кейинги қаторнинг ўртасида муаллиф ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: Исми, отасининг исми, фамилияси, илмий даражаси ва унвони, шаҳар, ташкилот (ўқув юрти номи) номи келтирилади.

  7. Асосий матн қайси тилда бўлса, ўша тилда 10 тадан кам бўлмаган калит сўзлар келтирилади.

  8. Калит сўзлардан кейин асосий матн (7-8 варокдан кам бўлмаган) келтирилади.

  9. Асосий матндан сунг мақоланинг номи ва қисқа резюмеси ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши лозим.

  10. Фойдаланилган манба (ихтибос)лар матн сўнгида кўрсатилиши шарт.

Эслатма:  Таҳририятга тақдим этилаётган илмий мақола АКТ экспертизасисиз қабул қилинмайди. Ахборотнома тахририяти материалларни танлаб олиш ҳуқуқига эга. Мақола мазмуни учун жавобгарлик муаллифлар зиммасига юклатилади.

«Ёш олимлар ахборотномаси» – «Вестник молодых ученых» – «The Bulletin of Young Scientists» илмий-амалий ахборотномасининг манзили:  

Тошкент, 100047, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70.

Офф:   (8-371) 233-50-33;

Телеграмм: (+998 93) 532-11-41;

Мобиль: (+998 93) 594-14-02.                     

                      E-mail: smu_us@mail.ru