Jurnal haqida

«Вестник молодых ученых»
«The Bulletin of Young Scientists»
илмий-амалий ахборотнома тўғрисида маълумот
1. «Ёш олимлар ахборотномаси» – «Вестник молодых ученых» – «The Bulletin of Young Scientists» илмий-амалий ахборотномаси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январь «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси муассислигида ташкил этилган.
2. Муассиснинг манзили: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси.
Манзил: Тошкент, 100047, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70.
Тел. +998(71) 233 50 33, +998(93) 594 14 02
3. Оммавий ахборот воситанинг номи: «Ёш олимлар ахборотномаси» – «Вестник молодых ученых» – «The bulletin of young scientists» илмий-амалий ахборотнома.
4. Тури: ахборотнома.
5. Тили: ўзбек, рус, инглиз.
6. Мақсад ва вазифалари:
– ёш олимларнинг инновацион ва илмий-назарий ютукларини оммавий ахборот воситалари орқали ҳар томонлама тарғиб-ташвиқ қилиш;
– маънавий юксалишда илмий изланишлар натижаларини ёритиш;
– жаҳон ҳамжамияти доирасида юзага келаётган глобаллашув ва модернизация, технологик ривожланиш ҳамда инновация ва илм-фан тараққиётининг замонавий долзарб муаммоларидан бўлган технологик тараққиёт ва унинг такомиллашувида, яъни жаҳон стандартлари даражасидаги юксак профессионал салоҳиятга эга бўлган кадрларни шакллантириш;
– ёш олимларнинг жаҳон ва Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторларини тадқиқ этишдаги инновацион изланишлари асосида уларнинг истиқболини белгилаш;
– республиканинг истеъдодли ва салоҳиятли ёшларини олинган илмий изланишлар натижалари ҳамда мақолаларни ахборотномада ёритиб бориш;
–Ахборотнома аниқ, табиий, тиббий ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар тармоқлари бўйича ёш, профессионал етук кадрларини шакллантириш учун курашувчи, уларнинг интеллектуал салоҳиятини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, бу ғоялар тараққиётини таъминлаш, илм-фан ютуқларини кенг тарғиб қилишда зиёлилар, олимлар, мутахассислар ҳамда жамоатчи фаоллар учун матбуот минбари ролини бажаради.
7. Ихтисослашуви: фанлараро, илмий-назарий ва амалий, чорак ахборотномаси. Кенг ўқувчилар оммаси – академик-лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий ва ўрта махсус таълим талабалари ва профессор-ўқитувчилари, турли касб эгалари ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятининг барча соҳаси вакилларига мўлжалланган.
8. Тарқатилиш ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва белгиланган тартибда чет давлатлар.
9. Даврийлиги: ҳар 3 ойда 1 марта, йилига 4 марта нашр этилади.
10. Тиражи: 1000 нусхада.
11. Таҳририят дизайн имконияти, журнал нашр этиш ҳуқуқига эга босмахона ва тарқатувчиси тўғрисида маълумот: ахборотнома макети Таҳририятнинг дизайн бўлимида тайёрланади.
12. Ҳажми: қоғоз бичими 60 х 841/8, қоғоз ҳажми 10.0 босма табоқ, муқова 4 бет, ички матн 156 бет, жами 160 бет.
13. Молиялаштириш манбалари: Устав фонди, ва бошқа конун билан тақиқланмаган маблағлар.
14. Таҳририят манзили: Тошкент, 100052, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70.
E-mail: yok_axborotnoma@mail.ru