 2018 йилнинг 2 март куни илмий-амалий семинар булиб утди

2018 йилнинг 2 март куни Узбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Катта мажлислар залида “2017-2021 йилларда харакатлар стратегиясини сифатли амалга оширишда интеллектуал салоҳият ва инновациялар роли"  мавзусидаги илмий амалий семинари булиб утди. Семинарда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Фанлар Академияси академиги, и.ф.д., профессор С.С.Ғуломовнинг “2017-2021 йилларда Харакатлар стратегиясини сифатли амалга оширишда интеллектуал салоҳият ва инновациялар роли”  мавзусидаги маърузаси эшитилди.

Семинарда Фанлар академиясининг Президенти, вице-президентлар, тармок институтларининг директорлари, илмий ходимлари, ёш олимлар кенгаши аъзолари иштирок этишди. Семинар кизгин бахс-мунозаралар тарзида булиб утди.