2020 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ёш мутахассис ва олимларининг Олий мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенат аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

2020 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, сенаторлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Бош илмий котиби Г.А.Бахадиров олиб борди.

 


Учрашувда  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, етакчи олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этишди.


Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди. Қонуннинг мақсади, вазифалари ҳақида таништириб ўтилди. Мактабгача таълим, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалалар атрофилича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Учрашув қизғин музокараларга бой бўлди.