УзР ФА нинг 75 йиллигига багишлаб 2018 йилнинг 23 ноябрь куни илмий-амалий конференция булиб утади.

Муҳтарам хамкасблар, устозлар!

Сизларни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги №178-Ф сонли фармойишининг 2-иловасига асосан жорий йилнинг 23-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 75 йиллик юбилейига бағишлаб «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Республика миқёсида бўлиб ўтадиган илмий ва илмий-техник анжуманга таклиф этамиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 75 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилаетган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ривожланишида ёш олимлар ўрни” мавзусида илмий ва илмий-техник анжуманининг

АХБОРОТ ХАТИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги №178-Ф сонли фармойишининг 2-иловасига асосан жорий йилнинг 23-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 75 йиллик юбилейига бағишлаб «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусида Республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуман-марафон бўлиб ўтади.

Мазкур конференция Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши, ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференцияни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон ёшлари хусусан, ёш олимларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантирилишига қаратилган қатор меъёрий ҳужжатларининг Фанлар академиясидаги ижросини таъминлашдан иборатдир.

Конференция-марафон икки босқичда бўлиб ўтади.

Биринчи босқич 23 ноябрь 2018 йилда очилиш ва пленар (умумий) йиғилишдан иборат бўлиб, Навоий шахрининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида бошланади.

Ялпи йиғилишдан сўнг, шу куни конференция иштирокчилари уч шўъбага бўлиниб ишолиб борадилар:

1.Физика-математика ва техника фанларининг долзарб муаммолари;

2. Табиий фанларнинг долзарб муаммолари;

3.Ижтимоий-гуманитар фанларининг долзарб муаммолари.

24.11.2018 йилда Конференция иштирокчилари учун Навоий шахрининг диққатга сазовор жойларига экскурсия уюштирилади.

Иккинчи босқич 26.11.2018 йилда конференциянинг шўъба йиғилишлари давом этади. Конференциянинг ёпилиши ва резолюциясини қабул қилиш  маросими бўлиб ўтади. Бунда шўъба модераторларининг ҳисоботлари тингланади. 

Анжуман якунлари бўйича тезислар тўпламини чоп этиш режалаштирилган. Конференция тўплами учун 2 бетдан ошмаган тезислар Navoiy@academ.uz, smu_us@mail.uz,   электрон манзилларига 2018 йилнинг 1 октябригача юборилиши лозим. Конференциянинг ташкилий қўмитасига  юборилаётган мақолалар мамлакат тарраққиётининг долзарб мавзуларида илмий-амалий талабларга жавоб бериши, изланувчининг илмий изланишлари доирасида бўлиши, хулосада ва таклифлар берилиши лозим:

Манзил: Навоий ш., Ғалаба шоҳ кўчаси 170.

мўлжал НДКИ бош биноси,

тел: (79)223 24 86; (93)318 82 25.

Navoiy@academ.uz

Тошкент ш. Я.Ғуломов кўчаси, 70 уй.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Президиуми Биноси. Мўлжал: Франция элчихонаси.

smu_us@mail.ru

Эслатма: Ташкилий қўмита таҳририятга келиб тушган материалларни танлаб олиш ҳуқуқига эга. Мақола мазмуни учун жавобгарлик муаллифлар зиммасига юклатилади.

Ташкилий қўмита