2019 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусидаги илмий-амалий ва назарий конференция бўлиб ўтди.
2019 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги №133-Ф сонли фармойишининг 2 иловасига асосан Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, ЎзР ФА Ёш олимлар кенгаши, ЎзР ФА Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусида илмий-амалий ва назарий конференция бўлиб ўтди. Конференцияга келиб тушган материаллар жамланиб, 25 б.т ҳажмидаги китоб шаклида чоп этилди.
Конференцияни ЎзР ФА Бош илмий котиби Ғ.А.Бахадиров табрик сўзи билан очиб берди.
Конференция ишида: и.ф.д., ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори – Koмол Нурилҳакович Гафуров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази Маънавият тарғиботи ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи – Абдумуталиб Зайнитдинович Раҳимов, ЎзР Мудофаа Вазирлиги, Тошкент Давлат Техника университети харбий кафедраси подполковниги - Жабборов Зариф Рустамовичлар иштирок этиб нутқ сўзладилар. Шундан сўнг, конференциянинг ялпи йиғилиш маърузалари бошланди. Орзимат Турдиматович Тургинов биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим, ЎзР ФА Ботаника институти «Ўзбекистон флораси» лабораторияси мудири. “Ўзбекистон флораси эндемлари” мавзусида маъруза қилди. Машариб Сайдаматович Абдуллаев Санъатшунослик фанлари фалсафа доктори (PhD), ЎзР ФА хоразм Маъмун академияси ЁОК раиси “Хоразм амалий санъатининг нақш тизими: нақшлар тавсифи ва уларнинг ўзига хослиги” мавзусида маъруза қилди. Гулзода Исроилжоновна Тешабоева «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш илмий Маркази илмий ходими «Ўзбекистон ёш олимларини инновацион ғоялар руҳида тарбиялаш” мавзусида маъруза қилди.
Кофе брейкдан сўнг шўба маърузалари бўлиб ўтди.
Модераторлар томонидан тингланган маърузалар баҳоланиб, “Энг яхши мақола”, “Энг яхши маъруза”, “Энг яхши инновацион ғоя” номинациялари ғолибларини қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Конференция ишида фаол иштирок этган ёшлар “Сертификат” билан рағбатлантирилдилар. Конференция сўнгида резолюция қабул қилинди.