ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг навбатдаги семинари.

2019 йилнинг 29 май  куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида “Ўзбекистонда археографик экспедициялар: вазифалар, муаммолар ва натижалар" мавзусида илмий семинар  бўлиб ўтди. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ёш олимлар кенгаши, “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси”, Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи т.ф.д. проф. М.А.Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг ёш олимлари иштирок этдилар.

Семинарда ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши раиси, кичик илмий ходим Назирова Ҳилола Баҳодировнанинг – “Ўзбекистонда археографик экспедициялар: вазифалар, муаммолар ва натижалар" мавзусидаги ва   ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши раис ўринбосари Мадалиева Ойсара Рустамовнанинг – "Алишер Навоий асарлари қўлёзмаларининг дунё бўйлаб тарқалиши" мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Маърузаларда замонавий шарқшунослик соҳасининг ажралмас қисми бўлган қўлёзмалар ҳақида  суз борди. 

Семинар сўнгида иштирок этганларга ягона мақсад, ягона ғоя яъни, Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш максадида хамкорликка келишиб олдилар.