2020 йил 30 октябрь ФАН ВА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ мавзусидаги Республика илмий ва илмий-техник анжумани
2020 йил «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг амалдаги ижросини ЎзР Фанлар академиясида таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 30 октябрь куни ЎзР ФА Ёш олимлар кенгаши ташаббуси билан «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусида Республика илмий ва илмий-амалий конференцияси ZOOM интернет канали орқали Онлайн форматда бўлиб ўтди.
Конференциянинг асосий мақсади – ЎзР ёш олимларининг инновацион ғоялари, илмий ишланмалари, тадқиқот натижалари билан ўртоқлашиш, муҳокама этиш ва муносиб қўллаб-қувватлашда муносиб шарт-шароитлар яратиб беришдан иборатдир.
Конференция ишини ю.ф.д., профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши раиси Саид Саидахрарович Гулямов олиб борди.
Шундан сунг, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Бош илмий котиби, техника фанлари доктори, профессор Ғайрат Атаханович Баҳодиров Ёшларнинг замонавий қадриятлари хакида сузлади ва ёшларга анжумандаги фаол иштирок учун миннатдорчилик билдирди.
Иктисод фанлари доктори, академик, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали директори Каландар Абдурахманов Ёш олимлар инновациялар ривожида асосий кучи эканлиги хакида гапириб, анжуман иштирокчиларига муваффакиятлари тилади.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Собировна Каттаханова "Янги Ўзбекистон ёшлари – учинчи Ренессанс драйверлари" мавзусида маъруза килиб, анжуманда фаол иштирок этаётган ёшларнинг келгусидаги илмий ишларида муваффакиятлар тилади.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси, иктисод фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) Шерзод Султанбоевич Жўраев Конференцияда иштирок этиб, ёш олимларнинг ишларига муваффақият тилади.
Шундан сунг Саид Саидахрарович Гулямов суз олиб, ёшларни етакчи Европа давлатларининг рейтинги баланд журналларида илмий мақолаларни чоп этиш тартиблари билан таништирди.
Шундан сўнг шўъба йиғилишлари ўз ишини бошлади.
-
Физика-матеманика ва техника фанлари шўъбаси. Модераторлар: ф.м.ф.д. У Қурбонов, Н.Тиловов
-
Табиий ва қишлоқ хўжалик фанлари шўъбаси. Модераторлар: б.ф.ф.д. PhD А.У. Мирзаева, т.ф.ф.д. PhD Р.А.Ботиров
-
Ижтимоий-гуманитар фанлар шўъбаси. Модераторлар: ю.ф.д., проф С.С.Гулямов, ф.ф.н., доц. Г.Ҳ.Тиллаева
- 1. Туплам конф осень 9.12.2020.pdf ( 5.14mb )
- Гулямов презентация.pptx ( 0.12mb )