2020 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Б.С.Юлдашев билан ёш олимлар кенгаши аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражасида ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин. Илм-фан соҳасини жаҳон талаблари даражасида ривожлантиришни таъминлашда ёшларнинг ўрни бениҳоят катта. Шу жиҳатдан ҳам мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқаришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги  «Ёшларга оид  давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон Фармонида белгилаб берилган вазифалар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил  27 декабрь  куни  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган  мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқлар ижросини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С.Юлдашевнинг Ёш олимлар кенгаши аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Б.С.Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон,  «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон, “Ёшларни илм-фан сохасига жалб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 19 июль 2018 йил №559 сон қарорлари ҳамда  «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш» 2017 йил 5 июлдаги тўғрисидаги Фармонларининг мазмун-моҳияти,  Фанлар академияси олимлари учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида гапирди.

Б.С.Юлдашев, ёш олимлар ватан равнақи учун ҳар бир ёш олим бурчли эканлиги, унинг келажаги ва ривожи учун илм-билимни пухта эгаллаган ҳолда хизмат қилишлари лозимлигини уқтирди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган мавзуларда ЎзР ФА президенти, академик Б.С.Юлдашевга саволлар бердилар.

Учрашув кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.