Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти таянч докторанти Шопўлатов Шомурод Шорасул ўғлига "Мард ўғлон" давлат мукофотининг Фан йўналиши бўйича совриндорлик дипломи ва кўкрак нишони топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ–5106-сон Фармони ва 2017 йил 21 ноябрдаги «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3402-сон қарорига асосан ёшларнинг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш мақсадида 2019 йил 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тантанада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ–4367-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти таянч докторанти Шопўлатов Шомурод Шорасул ўғлига совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Шопўлатов Шомуроднинг илмий ишлари плюрипотенциаллар назариясига бағишланган бўлиб, у функциялар учун субгармониклик шартларини енгилроқ шартларга алмаштирган. Хусусан,  янги сингуляр тўпламлар аниқлаб, ударнинг метрик характеристикаларини исботлаган. Ҳозирги кунда  1 та илмий мақола ва 4 та тезислари  республикамиз ҳамда хориж илмий журналларида чоп этилган. Бундан ташқари у олимпиада мисол ва масалаларининг ностандарт ечими билан ҳам шуғулланади. Бунга доир унинг 11 та илмий мақолалари  республикамиз ҳамда хориж илмий журналларида чоп этилган.