"Йилнинг энг яхши ёш олимлар кенгаши жамоаси" танлови - 2019

2019 йилнинг 22 ноябрь куни  Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш ҳамда  ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ЎзР ФА Ёш олимлари ва лойиҳамиз аъзоларининг ташаббуси билан “Йилнинг энг яхши ёш ёш олимлар кенгаши жамоаси” танлови ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси  Фанлар  академияси Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти  Ёш олимлар кенгаши жамоаси  Бош соврин (Гран при) соҳиби бўлди.

    1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Ботаника институти Ёш олимлар кенгаши жамоасига;
    2-ўрин – Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Ядро физикаси институти Ёш олимлар кенгаши жамоасига;
    3-ўрин –  Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси «Физика-қуёш» ИИЧБ,  Физика-техника институти Ёш олимлар кенгаши жамоасига насиб этди.

Танловда фаол иштирок этган бошқа институтлар баллар нисбатига кўра дипломни қўлга киритдилар:
    1 даражали диплом Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Астрономия институти Ёш олимлар кенгаши жамоасига;
    2 даражали диплом Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Ёш олимлар кенгаши жамоасига;
    3 даражали диплом Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Навоий бўлими Ёш олимлар кенгаши, ва Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти  Ёш олимлар кенгаши жамоаларига тақдим этилди.

Танловда фаол иштирок этган қолган институтлар рағбатлантирувчи сертификатларни қўлга киритдилар:
    Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Микробиология институти Ёш олимлар кенгаши жамоаси
    Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Қ/Қ бўлими табиий фанлар Ёш олимлар кенгаши жамоаси
    Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси  Сейсмология  институти Ёш олимлар кенгаши жамоаси
    Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Қ/Қ бўлими гуманитар фанлар Ёш олимлар кенгаши жамоаси

Танловдан кўзланган асосий мақсад, ЎзР ФА Ёш олимларининг илмий фаолиятларини тизимли равишда тарғиб-ташвиқ қилиш, конференциялар ўтказиш, тўплам ва журналлар нашр этиш, халқаро форум, конференция, симпозиум, конгрессларда иштирок этиб  Ўзбекистон ёш олимларининг илмий тадқиқотларини хорижий тенгдошлар билан қиёсий таҳлил этиш. “Академик шогирди” мавзусида маълумотлар тўплаш ва китоб шаклида чоп этиш, оммавий ахборот воситаларида ёш олимларнинг кашфиётларини тарғиб қилиш, Ёшларнинг ўз имкониятлари ва салоҳиятларига нисбатан ишончини ошириш бўйича уларнинг акмеологик қарашларини шакллантиришнинг самарали механизмлари ва тамойиллари ўрганишдан иборатдир.