Илмий-амалий конференция
2018 йил 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мажлислар залида “XXI аср – интеллектуал ёшлар асри” мавзусидаги Республика микёсидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур конференция ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси.
Конференция икки босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқич очилиш ва пленар (умумий) йиғилишдан иборат булди. Иккинчи босқичда илмий маърузалар тингланади ҳамда қуйидаги учта шўъбаларда “Физика-математика ва техника фанларининг долзарб муаммолари”, “Табиий фанларнинг долзарб муаммолари”, “Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари” ҳақида мунозаралар ўтказилди ва ёш олимларнинг илмий ахборотлари тингланади.
Конференциянинг мақсади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон ёшлари хусусан, ёш олимларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантирилишига қаратилган қатор меъёрий ҳужжатларининг Фанлар академиясидаги ижросини таъминлаш.
Анжуман ниҳоясида ишчи гуруҳга келиб тушган материаллар ва маърузалар танланиб ёш олимлар “Энг яхши мақола”, “Энг яхши маъруза”, “Энг яхши инновацион ғоя” номинациялар бўйича диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
- SAM_9839.JPG ( 6.83mb )
- SAM_9845.JPG ( 6.76mb )