2020 йилнинг 3 июнь куни ЎзР ФА ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Ёш олимларининг ҳамкорликдаги online конференцияси бўлиб ўтди.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ЁШ ОЛИМЛАР АНЖУМАНИ

2020 йилнинг 3  июнь  куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Самарқанд  давлат архитектура-қурилиш институти Ёш олимлар кенгашларининг ҳамкорликдаги  "Рақамли  иқтисодиётни шакллантиришда илм-фан ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги XVII республика илмий-амалий  online конференцияси   бўлиб ўтди.

Конференцияни Самарқанд  архитектура-қурилиш институти ректори Султан Ахмедов табрик сўзи билан очиб берди. Туркиянинг Кастамону университети профессори, иқтисод фанлари доктори Озодбек Караматов конференция иштирокчиларини қизғин табриклаб, ёш олимларнинг анжумани ишига муваффақият тилади.

Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Бош илмий котиби Ғайрат Бахадиров ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши раиси ўринбосари  Гулсанам Тиллаевалар мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз томонидан илм-фан ва ёш, истеъдодли олимларга нисбатан оталарча ғамхўрликнинг натижалари ҳақида гапириб, илмий ва таълим муассасалари ўртасида интеграция домий бўлиши лозимлигини таъкидлади. Ғайрат Бахадиров конференция ишига муваффақият тилади.

Гулсанам Тиллаева ЎзР ФА Ёш олимлар кенгашида ёшларнинг илмий фаолият олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди ва конференция ташкилотчилари томонидан «Энг яхши» деб топилган илмий мақолаларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгашининг «Ёш олимлар Ахборотномаси» саҳифаларида чоп этиш таклифини киритди. Конференцияда иштирок энган ёш тадқиқотчилар ва ташкилотчилар бу таклифдан мамнун бўлдилар.

 

Шундан сўнг, анжуманнинг асосий қисми бошланди. Анжуманда ёш тадқиқотчилар томонидан архитектура, қурилиш, шаҳарсозлик, ва композицион материаллар  яратиш, геодезия, картография, экология, кадастр,  иқтисодиёт, туризм, техноген цивилизациянинг ахлоқий жиҳатлари, сервис соҳаларини ривожлантириш ва кадрлар сифатини ошириш  муаммолари ва  ечимларига бағишланган маърузалар муҳокама қилинди.

 Анжуман ишида Республикамиз  Олий таълим муассасалари ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасаларидан жами 150 дан ортиқ ёш профессор-ўқитувчилар, мутахассислар, ёш олимлар, магистрант ва иқтидорли талабалар иштирок этдилар. 

Анжуманда фаол иштирок этган ёш олимларга Самарқанд  давлат архитектура-қурилиш институти Ёш олимлар кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сертификат  ва Дипломлари тақдим этилди.

Анжуман якунида  конференциянинг резолюцияси қабул қилинди қабул қилинди ва  амалиётга тадбиқ этиш бўйича  “йўл харитаси”  ишлаб чиқилди.