2020 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида хайрия марафони булиб утди

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 6 да ўпирилишни бошлаб, яқин-атрофдаги аҳоли уйларига жиддий зарар етказган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари ўз вақтида хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Сирдарёлик халқимиз бошига тушган ушбу жиддий синовли кунлар барча юртдошларимиз қатори Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимларини ҳам бирдамликка, ҳамжиҳатликка ва бир мақсад йўлида бирлаштирди. Фалокатдан жабр кўрган ватандошларимизга ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, ходимлари, Ёш олимлар кенгаши “Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида ватандошларга ёрдам ишчи гуруҳи тузилди.

Хайрия марафонида махсус ташкил қилинган телеграм тармоғи (https://t.me/SirdaryogaErdamAkademiyaNauk) академия ходимларининг хайр-эхсонлари, ўтказмалари умумлаштириб, инсонпарварлик ёрдами сифатида кундалик ҳаётда ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, болалар учун турли хил ўйинчоқлар, тагликлар, телевизор, микроволновка, дори-дармон, тиббий жиҳозлар, кўрпа-тўшак, китобларни бугун, 4 май куни Сирдарё вилоят, Сардоба тумани, Халқабод маҳалласига  етказиб берилди. Акцияга Республика Судьялар Олий мактаби педагог-ходимлари, Республика Ижтимоий фикрни урганиш Маркази илмий жамоаси ва Олмазор туман "Ачаобод" маалла фукаролар йигини фукаролари фаол иштирок этдилар.

 

Ҳозирда Фанлар академияси тизимида хайрия сифатида 110 млн.сўмдан ошиқ маблағ тўпланди ва марафон давом этмоқда.