Ёш олимларнинг Канорбой ота кадамжосига  илмий тадқиқот экспедицияси-2019 тадбири ўтказилди. 

Мамлакатимизнинг энг катта майдонларидан бирини эгаллаган, аммо вилоят сифатида унчалик узоқ тарихга эга бўлмаган бу юртнинг шаҳар ва қишлоқлари олис ўтмиш қарида қолган башарият маданияти изларидан дарак берадиган қадимий ёдгорликларига ҳам бой. Бу обидалар нафақат ислом дини тарғиботчилари саналган азизлар, авлиёлар тарихидан, балки бу ҳудуднинг умумбашарият тарихига тенгдош эканлиги ҳақида ҳам тарихий маълумотлар мавжуд. Ўз ўрнида бу бойликлар муҳим иқтисодий салоҳиятга эгадирлар.

Навоий вилояти катта туристик салоҳиятга эга. Ушбу вилоятнинг кўпгина манзиллари, жумладан, Кармана шаҳри, Работий Малик, Нурота каби қадимий кентлари, Тошмачит, Чил устун, Кўк гумбаз, Қилич ота каби ўнлаб обидалари, Қасим шайх, Ориф Деггороний каби азиз авлиёлари туристик салоҳиятнинг таркибий қисмлари ҳисобланади. Шулар ва шулар каби бир қанча муқаддас қадамжолари тарихий манба сифатида ўрганилган, улар тўғрисида аниқ маълумотлар булсада, бу масканда хали урганилмаган мукаддас кадамжолар мавжуд. Шулардан бири – Канорбой ота мукаддас кадамжосидир.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши ЎзР ФА Навоий булими  билан хамкорлигида "Канорбой ота мукаддас кадамжоси" мавзусида  илмий семинар ва Ёш олимларнинг Канорбой ота адамжосига  илмий тадқиқот экспедицияси-2019 тадбири ўтказилди. 

Экспедицияга ЎзР ФА Навоий булими  катта илмий ходими Мухаббат Болтаевна Юлдашева рабарлик килди. Экспедицияга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг археология, тарих, экология, геология, ботаника йўналишларида илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар, магистр ва талабаларидан ташкил топган  30 нафар ёш олимлари жалб этилди.

Экспедиция ишида Учкудук туман хокими, Канорбой ота  жамгармаси раиси, Канорбой ота кадамжоси муфти хазратлари иштирок этиб, ички туризмни ривожлантириш ва мукаддас кадриятларимизга хурмат туйгусини ривожлантириш тугрисида гапирдилар.

Экспедиция сунгида ташкилотчилар томонидан огзаки таърифлар асосида яратилган Канорбой ота портрети Канарбой ота кадамжоси музейига такдим этилди.