ХАЛҚАРО АРХЕОЛОГИК ФОРУМ
ХАЛҚАРО АРХЕОЛОГИК ФОРУМ
Археологик тадқиқотлар инстититунинг илмий ходимлари М. Саидов, Ш. Пардаевлар Марк Планк институти жамият тарихи фанлари Археология департаменти томонидан ташкил этилган “INTERNATIONAL APPLICATION OF ARCHAEOLOGICAL SCIENCE” мавзуидаги ҳалқаро ўқув-амалий курсида иштирок этмоқдалар. Фанлар акалемияси Ёш олимлар кенгаши номидан Г.Х.Тиллаева иштирок этди. Макс Планк Институтининг Археология Департаментида археологияда янги фанлараро услубларни ишлаб чиқиш ва қўллаш устувор вазифа ҳисобланиб, анъанавий дала тадқиқотлари замонавий илғор усуллар билан уйғунлаштириб келинмоқда. Курс давомида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Шри Ланка, Кения, Замбия, Въетнам каби давлалардан ташриф буюрган тадқиқотчиларни археологик тадқиқотларда археоботаника, археозоология, геоархеология, статистик таҳлил, изотоплар таҳлили, остеология, Географик информацон тизим (ГИС) кабиларни қўллаш, бу борадаги услуб ва усул ҳақида кўникмаларга эга бўлишлари назарда тутилган. Шароф Усманов ЎзР ФА Археология институти кичик илмий ходими. |
|