Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Бехзод Садикович Юлдашев «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Мамлакатимизда илм-фан соҳасини халкаро стандартлар асосида ривожлантириш, фан-техника тараққиётини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, нуфузли хорижий илмий марказлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали ва интеллектуал салоҳиятга эга кадрларни тайёрлаш,   ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш  йўлидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Бехзод Садикович Юлдашевни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тугрисида Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2020 йил 8 майдаги ПФ-5990 сонли Фармони имзоланди.

 

Мукофот муборак булсин хурматли устоз.