2018 йилнинг 2 март куни “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ АДОЛАТЧИ АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БУЛИБ УТДИ

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида 2018 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси билан хамкорликдаги “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ АДОЛАТЧИ АЁЛИ” курик-танловининг жорий йилги босқичи ҳам юқори савияда ўтказилди. Кўрик-танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларидан муваффақиятли ўтиб, республика босқичига етиб келган ўн тўрт нафар хотин-қиз ўзаро баҳслашдилар. Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, кўрик-танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари адолатлилик, очиқлик, ошкоралик соғлом рақобат мезонлари асосида ўтказилди. Кўрик-танловда турли ёш ва касбдаги, ҳаётий тажрибага эга 800 нафарга яқин хотин-қиз иштирок этди.

Кўрик-танловни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров кириш сўзи билан очди.

Кўрик-танловда Фанлар академияси ва “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан шакллантирилган ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг шартлар бўйича тайёрлаган чиқишларини талабчанлик билан баҳоладилар.