Докторантлар илмий фаолиятидан
018 йил 2 феврал куни ЎзР ФА Тарих институтида Ёш олимлар Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда таянч докторант Абдимўминов Ойбек Бектемировичнинг “Ўзбекистон миллий маданияти ва тарихий меросининг ЮНЕСКО орқали халқаро тарғиб қилиниши ва бу борадаги истиқболли масалалар” мавзусидаги маърузаси бўлиб ўтди. Ушбу семинарда институтнинг илмий ходимлари, докторантлари ва тадқиқотчилари иштирок этдилар. Илмий семинарни институт директори т.ф.д. Р.М.Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг институт илмий котиби т.ф.н. М.Ҳ.Пайзиева тадбирни олиб борди.
Тадбирда институт илмий ходимлари М.Шамсиев, С.Давлатова, Г.Ганиева, З.Халилова, А.Муллаев, Ж.Саломовлар саволлар билан иштирок этишди.