Назмий саждагоҳда мангу аланга ёққан шоир: Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 579 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 537 йиллиги

Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, ЮНЕСКОнинг МОСТ дастури бўйича  Миллий қўмитаси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида «Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг долзарб муаммолари: назария, услублар, амалиёт»  илмий-амалий семинари доирасида ўзбек халқининг буюк мутафаккири, ўзбек адабий  тилининг асосчиси, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 579  йиллиги  ва  “назмий саждагоҳда мангу аланга ёққан” шоир ва шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 537 йиллигига бағишланган “Маънавиятимиз сарчашмалари” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида (2020 йил, 24 январь) белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида ўтказилган ушбу тадбирда Марказнинг экспресс тадқиқотлар бўлими– “Call-марказ” томонидан “Фуқаролар ўзбек халқининг буюк мутафаккирлари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур тўғрисида” мавзусида ўтказилган телефон сўрови натижалари тақдимоти ўтказилди.
Шундан сўнг Марказ ходимларининг ташаббуси билан ўзбек халқининг буюк мутафаккири, ўзбек адабий тилинингасосчиси, давлатарбоби Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир ЗаҳириддинМуҳаммад Бобурнинг таваллуд кунларига бағишлаб махсус тайёрланган видеоролик намойиш этилди.


Маданий-маърифий тадбир сўнггида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунларига бағишланган мушоира ўтказилди. Унда Навоий ва Бобур ғазаллари, рубоийлари турли миллат вакиллари ижросида турли тилларда жаранглади ва тадбир иштирокчиларида ёрқин таассурот қолдирди.