Самарканд давлат архитектура курилиши институти билан хамкорликдаги конференция

2019  йил 7 июн куни Самарқанд  давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилида амалга оширишга оид давлат дастурига бағишлаб, ёш олимларни интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш  мақсадида  “Фаол инвестицион муҳитни шакллантиришда таълим, фан, ишлаб чиқариш интеграциясининг долзарб муаммолари” мавзусида ёш олимлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрант ва  иқтидорли талабаларнинг XVI республика илмий- конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияни Самарқанд  давлат архитектура-қурилиш институти ректори Султан Ильясович Ахмедов табрик сўзи билан очиб берди.

Сўнгра,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши раис ўринбосари Гулсанам Ҳамдамовна Тиллаева сўзга чиқиб, конференция иштирокчиларини қизғин табриклади ва ёш олим, унинг моҳияти, илмий фаолият ҳақида сўзлади.

Конференциянинг ялпи йиғилиши ва шўба ишларида ёшлар томонидан тақдим этилган илмий маруза ва чиқишлар қизғин кутиб олинди. Устозларнинг ва конференция иштирокчиларининг бахс-мунозаралари тарзда қизиқарли ўтди.

Конференция сўнгида ёш олимлар ва уларнинг устозлари Самарқанд  давлат архитектура-қурилиш институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгашининг диплом, сертификат ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Талабалар орасида янги стартаплар учун танловлар ўтказиш тўғриси”да 2018 йил 31 декабрдаги 1070 сонли буйруғининг 3-иловаси ҳамда 2019 йил 12 апрелда институтнинг “Талабалар орасида янги стартаплар учун танловлар ўтказиш тўғриси”даги Низоми асосида институтда “Талабалар орасида янги стартаплар учун танлови 2019 йил 25-30 апрел кунлари архитектура, геодезия картография ва кадастр, қурилиш, саноат, энергиятежамкорлик (муҳандислик коммуникациялари), ижтимоий-иқтисодий йўналишлар бўйича ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра,

“Техностарт” номинацияси бўйича:

1-ўрин 201-ҚМБваКИЧ гуруҳи талабаси Саидмуратов Бобур,

2-ўрин 301-КТ(мкк) гуруҳи талабаси Абдуллаева Амина,

3-ўрин 401-КТ(БваИҚ) гуруҳи талабаси Саидмуродова Сарваралар эгалладилар;


“Энг ёш олим” номинацияси бўйича:

1-ўрин 304-дизайн гуруҳи талабаси Ҳамроев Санжар,

2-ўрин 302-КМЕваУБ гуруҳи талабаси Рахматова Саодатлар эгалладилар;
 

“Енг яхши инновационя лойиҳа” номинацияси бўйича

1-ўрин 206-МКК гуруҳи талабаси Медиев Миртемур,

2-ўрин 203-КХАЛТЕ гуруҳи талабаси Абдуллаев Усмон,

3-ўрин 404-архитектура гуруҳи талабаси Самиева Нафисалар эгалладилар;
 

“Енг яхши ижодий иш” номинацияси бўйича:

1-ўрин 201-ҚХАЛТЕ гуруҳи талабаси Рахмонов Сардор,

2-ўрин 201-архитектура гуруҳи талабаси Жўраев Тўлқин,

3-ўрин 304-ҚХАЛТЕ гуруҳи талабаси Хусинов Аслиддинлар эгалладилар;


“Истиқболли ишланма” номинацияси бўйича

1-ўрин 210-БваИҚ гуруҳи талабаси Бозоров элёр,

2-ўрин 201-ҚХАЛТЕ гуруҳи талабаси Давлатов Рамазон,

3-ўрин 302-КМЕваУБ гуруҳи талабаси Рахматова Саодатлар эгалладилар.

Ғолиблар институт ректори томонидан дипломлар ҳамда танлов иштирокчилари сертификатлар билан муносиб тақдирландилар.