УзР ФА Ёш олимларининг Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” тепаликларида “Ёш олимлар илмий тадқиқот экспедицияси-2019” тадбири буйича археологик казишма ишлари якунланди

Ўзбекистон Фанлар академияси Ёш олимлар кенгашининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш олимлар кенгаши билан хамкорлигида Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” тепаликларида “Ёш олимлар илмий тадқиқот экспедицияси-2019” тадбири ўтказилди. 

Экспедицияга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши раиси А.Аслонов, Ўзбекистон Фанлар Академияси Археологик тадқиқотлар институти проректори Мўминхон Саидов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг археология, тарих, экология, геология, ботаника йўналишларида илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар, магистр ва талабаларидан ташкил топган  30 нафар ёш олимлари жалб этилди.

Тарихий ва археологик ёдгорликларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, соҳада илмий-амалий тадқиқотларни янада ривожлантириш орқали ёшларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган экспедицияга Ўзбекистон Фанлар Академияси Археологик тадқиқотлар институти проректори Мўминхон Саидов раҳбарлик қилди.

16 августдан  “Афросиёб”да қазиш ишларини бошлаган ёш олимлар шу пайтгача илк ўрта асрларга хос сопол парчалари, қабр қолдиқлари, металл буюмлар ва қувур йўллари қолдиқларини топдини топдилар.