Видеоселектор йигилиши

2018 йилнинг 6 февраль куни Узбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс клуби”да Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Махкамаси ҳамда тегишли вазирлик, идора ва ташкилот вакиллари иштирокида видеоселектор йигилиши бўлиб ўтди.

Селектор кун тартибида:

  1. 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатнни амалга ошириш самарадорлиги, шунингдек, Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Фаргона вилоятининг Риштон туманларида ўтказилган ўрганишлар якунлари;

  2. Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури қўлланилган ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар;

  3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва жонлантириш сафарбарлиги якунлари тўғрисида сўз борди.

       Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар Марказий кенгаши аъзолари иштирок этиб, ўз таклиф ва тавсияларини бердилар.